Мирзиёев, Путин, Токаев Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказишни йўлга қўйишди

Шавкат Мирзиёев, Владими Путин ва Қосим-Жомарт Токаев иштирокида "Газпром" томонидан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Путин, Токаев ва Мирзиёев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб беришни йўлга қўйишди.
Шавкат Мирзиёев, Владими Путин ва Қосим-Жомарт Токаев иштирокида "Газпром" томонидан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш маросими бўлиб ўтди.
Путин, Токаев ва Мирзиёев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб беришни йўлга қўйишди.
Ўзбекистон янги энергия манбасига эга бўлади, Қозоғистон шимолни газлаштириш масаласини ҳал қилади, Россия ишончли етказиб берувчи мақомини тасдиқлайди.
Россия Федерацияси президенти яқин икки йилда Россия Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига 2,8 миллиард куб метр газ етказиб беришини эслатди. У уч давлатнинг стратегик шериклиги ривожланиб, халқига сезиларли натижалар беришига ишонч билдирди.

"Бундай кенг кўламли, ўзаро манфаатли ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳанинг тезкорлик билан амалга оширилиши Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон энг мураккаб, ҳар қандай, энг улуғвор вазифаларни ҳал қилишга қодир – улар ҳал этишга қодир эканини кўрсатди", деди Путин.

Путин, Токаев ва Мирзиёев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб беришни йўлга қўйишди.

"Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир. Биз бу соҳада узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз", — деди Ўзбекистон етакчиси.

Ўзбекистон президенти Россия ва Қозоғистон билан энергетика хавфсизлиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия гази етказиб бериш жараёни
Уч давлат раҳбарлари ва энергетика тизими масъуллари иштирокида газ ўлчов станцияси ишга туширилди.
Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия гази етказиб бериш жараёни

"Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш тизими ишга туширилди ва шимолий йўналишдан табиий газни қабул қилиш бошланди", — дея хабар берди Ўзтрансгаз.

Қосим-Жомарт Токаевнинг сўзларига кўра, давлатларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётида газ саноати катта, алоҳида ўрин тутади. Шу боис, ушбу лойиҳа барча томонларнинг манфаатларига мос келади.
Путин Ўзбекистонга қанча газ етказиб берилишини айтди