ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Москва шаҳридаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Давлати раҳбари мамлакатнинг Биринчи президенти ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Мирзиёев 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлди. Ўзбекистон президентининг ташрифи 5 октябрь куни Қозон шаҳридан бошланди. У ерда Шавкат Мирзиёев Россия - Ўзбекистон учинчи минтақалараро форумида иштирок этди ва Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасини томоша қилди. Шунингдек Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди.