Ушбу газ транспорт коридорининг ишга туширилиши стратегик аҳамиятга эга — Мирзиёев

Мирзиёев: ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши энергетика соҳасида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муваффақиятли ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ушбу газ транспорт коридорининг ишга туширилиши стратегик аҳамиятга эга. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев "Газпром" томонидан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш маросимида маълум қилди.
Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши энергетика соҳасида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муваффақиятли ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

"Бу ҳамжиҳатлик ва жаҳон иқтисодиёти муаммоларига, айниқса, энергетика хавфсизлигини таъминлашда самарали жавоб бера олиш қобилиятининг намоёнидир", деди Мирзиёев.

Мирзиёев, Путин, Токаев Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказишни йўлга қўйишди