Ушбу газ транспорт коридорининг ишга туширилиши стратегик аҳамиятга эга — Мирзиёев

© Sputnik Ближнее зарубежьеПутин, Токаев и Мирзиёев дают старт поставкам российского газа в Казахстан и Узбекистан.
Путин, Токаев и Мирзиёев дают старт поставкам российского газа в Казахстан и Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2023
Oбуна бўлиш
Мирзиёев: ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши энергетика соҳасида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муваффақиятли ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ушбу газ транспорт коридорининг ишга туширилиши стратегик аҳамиятга эга. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев "Газпром" томонидан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш маросимида маълум қилди.
Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши энергетика соҳасида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муваффақиятли ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

"Бу ҳамжиҳатлик ва жаҳон иқтисодиёти муаммоларига, айниқса, энергетика хавфсизлигини таъминлашда самарали жавоб бера олиш қобилиятининг намоёнидир", деди Мирзиёев.

Путин, Токаев ва Мирзиёев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб беришни йўлга қўйишди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2023
Мирзиёев, Путин, Токаев Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказишни йўлга қўйишди
Янгиликлар лентаси
0