ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Афғонистон ғарбида содир бўлган зилзила оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 78 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ҳирот вилояти соғлиқни сақлаш департаменти директори Муҳаммад Толиб Шаҳид маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида шанба куни содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 78 киши жароҳатланди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, бино вайроналари остидан жасадлар топилгани туфайли қурбонлар сони ортиши мумкин.