Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар навбатдаги баҳсларга йўл олишди

Бугун Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медал учун рақобат олиб боришади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Хитойдаги Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар слаломда эшкак эшиш ва эркин кураш бўйича навбатдаги баҳсларга йўл олишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Слаломда эшкак эшиш бўйича ярим финал баҳсларига старт берилди. Каноэ слаломида кечган баҳсда Анвар Клевлеев 101.49 сония натижа билан финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ханчжоу-2022: Анвар Клевлеев финалда
Ушбу дастурда қатнашган Алибек Темиргалиевнинг 105.54 натижаси финал учун етарли бўлмади. Финал баҳси бугун Тошкент вақти билам 11:00 да бошланади.
Ханчжоу-2022: Анвар Клевлеев финалда
Шунингдек, бугундан эркин кураш усталари ҳам баҳсларга киришишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нодиржон Сафаров (-57 кг) илк босқичда ғалаба қозонди.
Ханчжоу-2022:Аимбетова ва Сафаров чорак финалда
Аёллар кураши дастурида Дилфуза Аимбетова (-62 кг) ҳам биринчи беллашувини муваффақиятли ўтказиб, чорак финалга йўл олди.
Ханчжоу-2022: Аимбетова ва Сафаров чорак финалда
Афсуски, Аббос Раҳмонов (-65 кг) эронлик рақибига имкониятни бой берди. Энди у эронлик курашчи финалгача етиб борган тақдирда бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.
Ханчжоу-2022: Аимбетова ва Сафаров чорак финалда
Маълумот учун, Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларида бугундан спорт рақси, бадиий гимнастика ва синхрон сузиш дастурларида баҳслар бошланади. Кўпчиликнинг эътибори оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги дастурга қаратилиши шубҳасиз. Унда икки Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медал учун рақобат олиб боришади.