https://sputniknews.uz/20231006/xanchjou-2022-ozbekiston-sportchilar-bahslar-39687192.html
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар навбатдаги баҳсларга йўл олишди
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар навбатдаги баҳсларга йўл олишди
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медал учун рақобат олиб боришади.
2023-10-06T10:37+0500
2023-10-06T10:37+0500
2023-10-06T11:53+0500
спорт
хитой
ўзбекистон
кураш
осиё ўйинлари
байдарка ва каноэда эшкак эшиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39688446_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f76bdaec510b704b5b10b12379a213e3.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Хитойдаги Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар слаломда эшкак эшиш ва эркин кураш бўйича навбатдаги баҳсларга йўл олишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди. Слаломда эшкак эшиш бўйича ярим финал баҳсларига старт берилди. Каноэ слаломида кечган баҳсда Анвар Клевлеев 101.49 сония натижа билан финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу дастурда қатнашган Алибек Темиргалиевнинг 105.54 натижаси финал учун етарли бўлмади. Финал баҳси бугун Тошкент вақти билам 11:00 да бошланади.Шунингдек, бугундан эркин кураш усталари ҳам баҳсларга киришишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нодиржон Сафаров (-57 кг) илк босқичда ғалаба қозонди.Аёллар кураши дастурида Дилфуза Аимбетова (-62 кг) ҳам биринчи беллашувини муваффақиятли ўтказиб, чорак финалга йўл олди. Афсуски, Аббос Раҳмонов (-65 кг) эронлик рақибига имкониятни бой берди. Энди у эронлик курашчи финалгача етиб борган тақдирда бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.Маълумот учун, Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларида бугундан спорт рақси, бадиий гимнастика ва синхрон сузиш дастурларида баҳслар бошланади. Кўпчиликнинг эътибори оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги дастурга қаратилиши шубҳасиз. Унда икки Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медал учун рақобат олиб боришади.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39688446_44:16:1071:787_1920x0_80_0_0_10b8b6d27de7b4cbf64cf7022ee34757.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ханчжоу-2022 ўзбекистон спортчилар
ханчжоу-2022 ўзбекистон спортчилар
Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик спортчилар навбатдаги баҳсларга йўл олишди
10:37 06.10.2023 (янгиланди: 11:53 06.10.2023) Бугун Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медал учун рақобат олиб боришади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Хитойдаги Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар слаломда эшкак эшиш ва эркин кураш бўйича навбатдаги баҳсларга йўл олишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар берди. Слаломда эшкак эшиш бўйича ярим финал баҳсларига старт берилди. Каноэ слаломида кечган баҳсда Анвар Клевлеев 101.49 сония натижа билан финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ушбу дастурда қатнашган Алибек Темиргалиевнинг 105.54 натижаси финал учун етарли бўлмади. Финал баҳси бугун Тошкент вақти билам 11:00 да бошланади.
Шунингдек, бугундан эркин кураш усталари ҳам баҳсларга киришишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нодиржон Сафаров (-57 кг) илк босқичда ғалаба қозонди.
Аёллар кураши дастурида Дилфуза Аимбетова (-62 кг) ҳам биринчи беллашувини муваффақиятли ўтказиб, чорак финалга йўл олди.
Афсуски, Аббос Раҳмонов (-65 кг) эронлик рақибига имкониятни бой берди. Энди у эронлик курашчи финалгача етиб борган тақдирда бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.
Маълумот учун, Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларида бугундан спорт рақси, бадиий гимнастика ва синхрон сузиш дастурларида баҳслар бошланади. Кўпчиликнинг эътибори оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифасидаги дастурга қаратилиши шубҳасиз. Унда икки Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медал учун рақобат олиб боришади.