Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик футболчи қизлар Осиё ўйинларида тўртинчи бўлишди

Осиё ўйинларида қатнашган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани кучли тўртликда якунлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик футболчи қизлар дебют Осиё ўйинларида тўртинчи бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Биринчи бор Осиё ўйинларида қатнашган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани кучли тўртликда якунлади.
Мидори Ҳонда бошчилигидаги жамоамиз бугун мусобақа мезбони Хитойга қарши бронза медали учун кечган баҳсда 0:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик футболчи қизлар чорак финалга йўл олишган эди. Улар гуруҳ босқичидаги сўнгги турни Хитойга қарши ўтказиб, 0:6 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Аммо биринчи турда Мўғулистон устудин қозонилган худди шу ҳисобдаги ғалаба чорак финалга чиқиш учун етарли бўлди.
Осиё ўйинлари: Ўзбекистон “бронза” учун курашади