Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: сўнгги ҳафтанинг асосий хабарлари

Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида, муваффақиятли давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг 29 сентябрдан — 6 октябр орасида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украина ҳарбий инфратузилма объектларига узоқ масофали юқори аниқликдаги қуроллар ва учувчисиз аппаратлар ёрдамида 14 та гуруҳли зарбалар берди.
Зарбалар УҚК ўқ-дори омборлари, ракета, артиллерия ва ҳарбий-техника воситалари, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи корхоналари цехлари, шунингдек, украиналик ҳарбийлар, миллатчилар ва хорижлик ёлланма аскарларни жойлаштириш нуқталарига берилди. Қуйидагилар йўқ қилинди: "Punisher" ва "Фурия" учувчисиз аппаратларини йиғиш устахонаси, HIMARS ракеталарини сақлаш омборлари, “Storm Shadow” ва "Scalp" қанотли ракеталар шунингдек, портловчи моддаларни ишлаб чиқариш учун компонентлар омборхонали.
Бундан ташқари, Украина миллатчи тузилмалари, чет эллик ёлланма аскарлар ва инструкторларнинг вақтинчалик жойлаштириш пунктларида ҳам зарбага учради.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Синьковка, Тимковка, Новоселовское ва Новолюбовка аҳоли пунтклари ҳудудида УҚКнинг 25-Ҳаво-десант, 14, 43 ва 92 механизациялашган бригадаларининг 4та ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари (қурбонлар ва яраланган) 405 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 5 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 15 та техникаси, шунингдек, 15 та дала артиллерия тўпини ташкил этди. Харков вилоятининг Волчанск, Купянск ва Липтсй аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг тўртта ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида Ямполовка, Червоная Диброва ва Кузмино аҳоли пунктлари ҳудудларидаУҚКнинг 12-махсус кучлар бригадаси, 63- ва 67-механизациялашган бригадалари йўқолган позицияларни тиклашга муваффақиятсиз уринишди. "Марказ" қўшинлари душманнинг 17 та ҳужуми қайтарди. УҚК йўқотишлари 430 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 13 та зирҳли жанговар техника, 14 та техника ва 12 та бошқа қуролларни ташкил қилди.
Донецк йўналишида Авдеевка, Мариинка ва Торецк аҳоли пунктлари ҳудудларида душман ўз мудофаасини кучайтиришда давом этди. Айни пайтда у ДХРнинг Первомайское, Невелское ва Красногоровка аҳоли пунктлари ҳудудларига ҳужум қилишга уринган. Ўтган ҳафта давомида "Жануб" гуруҳи бўлинмалари Украина Қуролли кучларининг ушбу йўналишдаги 34 та ҳужумини қайтарди.
Жанглар натижасида душман 1745 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 18 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 27 та техникаси, 13 та дала артиллерия қуроли ва "Град" реактив тизими жанговар машинасини йўқотди. Учта ўқ-дорилар омбори ҳам ҳаво ва ракета зарбалари натижасида вайрон қилинган.
Жанубий Донецк йўналишида рус қўшинлри бир ҳафта ичида душманнинг 11 та ҳужумини қайтарди. Ҳаво зарбалари ва артиллерия Украина Қуролли кучларининг ишчи кучи ва техникаси жамланган позицияларни йўқ қилди. Ўтган ҳафта давомида душман йўқотишлари 755 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчиларни, саккизта танк ва бошқа зирҳли жанговар техникани, 19 та техникани, шунингдек, 11 та дала артиллерия қуролини ташкил қилди.
Запороже йўналишида рус қўшинлари бўлинмаларининг Вербовое ва Работино аҳоли пунктида фаол ҳаракатлари натижасида янада қулай позицияларни эгаллаб олишди. УҚКнинг 65-механиклаштирилган ва 71-егер бригадалари ҳужум гуруҳларининг аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита қарши ҳужумини қайтарди. Душманнинг йўқотишлари 320 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчиларни, 14 та зирҳли жанговар техникани, 20 та техникани ва 25 та дала артиллерияни ташкил қилди.
Херсон йўналишида душман ороллар ва Днепрнинг чап қирғоғидаги кўприк бошларини эгаллаб олишга муваффақиятсиз уринишлар қилди. Зарба натижасида душманнинг 235 нафар украиналик ҳарбий хизматчиси, олтита дала артиллерияси ва 17 та техникаси йўқолган.
Бундан ташқари, бешта ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди, Украина Қуролли кучларининг иккита қўпорувчилик ва разведка гуруҳи фаолияти бостирилди.
Бир ҳафта давомида Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Днепропетровск вилоятининг Солдатское аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-27, Су-25 ва МиГ-29 самолётларини уриб туширди. Донетск Халқ Республикасидаги Сергеэвка ва Клещеевка, шунингдек, Днепропетровск вилоятидаги Долгинтсево аэродромида Су-25 ҳужумчи самолёти йўқ қилинди.
Ракета кучлари, артиллерия ва учувчисиз учиш аппаратларининг зарбалари: ДХРнинг Бурлатское, Никаноровка, Кринички ва Новобогдановка аҳоли пунктлар ҳудудида "Бук" зенит-ракета мажмуаси, шунингдек, ҳаво нишонларини аниқлаш ва кузатиш учун учта радар станцияси П-18ни йўқ қилди.
Қора денгиз флоти 4 октябрь куни Қора денгизда Қрим қирғоқлари яқинида УҚКнинг иккита қайиғи ва 13 та диверсантини йўқ қилди.
Ҳаво мудофаа тизимлари ҳафта давомида 39 та АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS , "Ольха" ва "Hurricane" ракеталарини, тўртта JDAM бошқариладиган бомбаларини, учта HARM радарга қарши ракеталарини ва иккита "Нептун" кемага қарши ракеталарини тутиб олди.
Бундан ташқари, Украинанинг 320 та учувчисиз учиш аппарати электрон уруш воситалари ёрдамида орқали йўқ қилинди ва бостирилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 486 самолёт, 250 вертолёт, 7572 учувчисиз учиш аппарати, 440 зенит-ракета тизими, 12 361 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1161 кўп ракетали жанговар техника, 6666 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 13850 дона махсус ҳарбий автоморбилларидан маҳрум бўлди.