Бу йил ҳам ғайриоддий совуқ об-ҳаво кузатиладими

2023 йилнинг январида республиканинг аксарият қисмида ҳарорат -17...-22 даражагача пасайган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилги қиш мавсумида ғайриоддий совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмаяпти. Бу ҳақда Ўзгидромет таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев маълум қилди.
“Қиш мавсуми ҳақида гапирадиган бўлсак, 2023 йилнинг январь ойида бўлгани каби аномал ҳодисалар кутилмаяпти”, — деди Нарзуллаев АОКАдаги матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, 2023−2024 йилларнинг қиш мавсумида ҳаво ҳарорати -7…-12 даражагача, шимолда -17…-22 даражагача тушиши мумкин.
“Об-ҳавода қисқа муддатли бундай совуқ тушишлар одатий ҳол ҳисобланади”, - дея тушунтирди Ўзгидромет мутассиси.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январида республиканинг аксарият қисмида ҳарорат -17...-22 даражагача пасайган эди.
Аномал совуқ сабабли ўз ишини тўхтатган тадбиркорларга ёрдам берилади