ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Украина АҚШнинг молиявий кўмагисиз бир неча ҳафтадан кейин жиддий муаммоларга дуч кела бошлайди. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Кевин Маккарти лавозимидан четлатилганидан кейин АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг янги спикерини сайлаш келаси ҳафта бўлиб ўтиши инобатга олинса, “янги ёрдамга бўлган умид унча катта эмас”.
Шу билан бирга, Америка президенти маъмурияти вакиллари қонун чиқарувчиларни Киев ҳукуматига янги ёрдамни маъқуллаш масаласида “вақт асосий аҳамиятга эга бўлишидан” огоҳлаштиришмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат ишларини 45 кунлик муддатга – 17 ноябргача давом эттиришни назарда тутувчи қонунни имзолаган эди. Бироқ ҳужжатда Украина эҳтиёжлари учун маблағ ажратиш кўзда тутилмаган.