Тошкент “Агроэкспресс” лойиҳасини кенгайтиришдан манфаатдор — Асадов

Ўзбекистон Россия томони билан “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида етказиб бериш географиясини кенгайтириш имкониятлари устида ишламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон Россия томони билан “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида етказиб бериш географиясини кенгайтириш имкониятлари устида ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“2023-2024 йилларда тезлаштирилган темир йўл транспортидан фойдаланган ҳолда ўзаро маҳсулот етказиб беришни кўпайтириш бўйича келишувга эришилди. Биз нафақат Тошкент-Москва йўналишида, балки Ўзбекистон ва Россиянинг бошқа вилоятларидан ҳам етказиб беришни ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқдамиз”, — деди дипломат.
Асадовнинг таъкидлашича, яқин кунларда Жиззахда йилига 810 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга аграр мажмуа ишга тушади.
"Агроэкспресс" - бу Россия темир йўллари логистикаси ва РЭЦ компаниясининг Хитой, Туркия ва МДҲ мамлакатларига экспресс контейнер поездлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ихтисослашган хизмати.
Йўналишлар рўйхатини кенгайтириш ва замонавий транспорт ечимларини қўллаш, совутгичли контейнерлар ва флекситанкларни қўллаш орқали хизмат кўрсатиш доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Июнь ойида мазкур хизматни жорий этиш бўйича Ўзбекистоннинг "Uzagrologistics Centers" компанияси билан шартнома имзоланган эди.
“Яшил йўлак” тамойили бўйича юкларни ташиш Ўзбекистондан Россияга маҳсулотларни максимал беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб беришни таъминлайди.
"Агроэкспресс" поезди учун Жиззахда логистика маркази пайдо бўлади