https://sputniknews.uz/20231004/toshkent-agroekspress-loyiha-geografiya-kengaytirish-39598875.html
Тошкент “Агроэкспресс” лойиҳасини кенгайтиришдан манфаатдор — Асадов
Тошкент “Агроэкспресс” лойиҳасини кенгайтиришдан манфаатдор — Асадов
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россия томони билан “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида етказиб бериш географиясини кенгайтириш имкониятлари устида ишламоқда.
2023-10-04T11:56+0500
2023-10-04T11:56+0500
2023-10-04T13:41+0500
иқтисод
ўзбекистон - россия
темир йўл
ботиржон асадов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/16/22332415_0:0:1279:719_1920x0_80_0_0_1c37aed872840a7a6ae1e44e933323a8.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон Россия томони билан “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида етказиб бериш географиясини кенгайтириш имкониятлари устида ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди. Асадовнинг таъкидлашича, яқин кунларда Жиззахда йилига 810 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга аграр мажмуа ишга тушади."Агроэкспресс" - бу Россия темир йўллари логистикаси ва РЭЦ компаниясининг Хитой, Туркия ва МДҲ мамлакатларига экспресс контейнер поездлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ихтисослашган хизмати.Йўналишлар рўйхатини кенгайтириш ва замонавий транспорт ечимларини қўллаш, совутгичли контейнерлар ва флекситанкларни қўллаш орқали хизмат кўрсатиш доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Июнь ойида мазкур хизматни жорий этиш бўйича Ўзбекистоннинг "Uzagrologistics Centers" компанияси билан шартнома имзоланган эди.“Яшил йўлак” тамойили бўйича юкларни ташиш Ўзбекистондан Россияга маҳсулотларни максимал беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб беришни таъминлайди.
https://sputniknews.uz/20230817/agroekspress-poezdi-uchun-jizzaxda-logistika-markazi-paydo-boladi-37970071.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/16/22332415_0:0:802:602_1920x0_80_0_0_0a234af5bd38a9cf8f7e4df749a1837a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия “агроэкспресс” лойиҳаси география ўзбекистоннинг россиядаги элчиси ботиржон асадов
ўзбекистон россия “агроэкспресс” лойиҳаси география ўзбекистоннинг россиядаги элчиси ботиржон асадов
Тошкент “Агроэкспресс” лойиҳасини кенгайтиришдан манфаатдор — Асадов
11:56 04.10.2023 (янгиланди: 13:41 04.10.2023) Ўзбекистон Россия томони билан “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида етказиб бериш географиясини кенгайтириш имкониятлари устида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон Россия томони билан “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида етказиб бериш географиясини кенгайтириш имкониятлари устида ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов РИА Новостига берган интервьюсида
маълум қилди. “2023-2024 йилларда тезлаштирилган темир йўл транспортидан фойдаланган ҳолда ўзаро маҳсулот етказиб беришни кўпайтириш бўйича келишувга эришилди. Биз нафақат Тошкент-Москва йўналишида, балки Ўзбекистон ва Россиянинг бошқа вилоятларидан ҳам етказиб беришни ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқдамиз”, — деди дипломат.
Асадовнинг таъкидлашича, яқин кунларда Жиззахда йилига 810 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга аграр мажмуа ишга тушади.
"Агроэкспресс" - бу Россия темир йўллари логистикаси ва РЭЦ компаниясининг Хитой, Туркия ва МДҲ мамлакатларига экспресс контейнер поездлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ихтисослашган хизмати.
Йўналишлар рўйхатини кенгайтириш ва замонавий транспорт ечимларини қўллаш, совутгичли контейнерлар ва флекситанкларни қўллаш орқали хизмат кўрсатиш доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Июнь ойида мазкур хизматни жорий этиш бўйича Ўзбекистоннинг "Uzagrologistics Centers" компанияси билан шартнома имзоланган эди.
“Яшил йўлак” тамойили бўйича юкларни ташиш Ўзбекистондан Россияга маҳсулотларни максимал беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб беришни таъминлайди.