ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Бишкек шаҳрида 13 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбеков маълум қилди.
“Бўлажак тадбир давомида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади”, - деди Азимбеков.
МДҲ саммитида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар раҳбарларини қатнашиши кутилмоқда.
Саммит Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси охирги марта ўтган йили 14 октябрь Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган эди.