Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашида қандай таклифлар билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств.
Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ўз нутқида МДҲ доирасидаги шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишлари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилди.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Иқтисодий алоқалар

Шавкат Мирзиёев МДҲ ҳудудида иқтисодий алоқалар изчил ривожланиб бораётганини айтиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айланмаси ўтган йил якунига кўра 35 фоизга ошди, бу йил бошидан буён эса яна учдан бирга ўсди.
Алоқалар асосан машинасозлик, энергетика, кимё, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Биргина сўнгги ойларнинг ўзида Ўзбекистонда МДҲ мамлакатларидаги шериклар билан 800 дан ортиқ янги корхона ишга туширилди.
Шу билан бирга, ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш зарурлиги айтиб ўтилди.

Маданий алоқалар

МДҲ ҳудудида маданий алоқалар ҳам жадал ривожланмоқда. Мунтазам равишда фестиваллар, концертлар, ярмаркалар, спорт ва бошқа тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон таълим, фан, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат борасидаги қўшма лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишида янада фаол кўмаклашиш ва иштирок этишга тайёрлиги таъкидланди.
2023 йилда Санкт-Петербург шаҳрини МДҲнинг маданият пойтахти деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарор кўллаб-қувватланди.
2024 йилда маданият пойтахти номини олишга Самарқанд номзоди илгари сурилди.
Ҳар йили шахмат бўйича Ҳамдўстлик очиқ кубогини ўтказишни таклиф қилди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва логистика

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик ҳамда инфляцияни жиловлаш мақсадида МДҲ маконида озиқ-овқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини қайд этди.
Мамлакатларимизнинг транспорт тизимига бўлган жиддий таҳдидларни инобатга олган ҳолда, янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантириш ғоят муҳимдир. Бу ўринда гап “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” ҳамда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлларини қуриш лойиҳалари ҳақида бормоқда. Улар МДҲни трансқитъавий транспорт ташишларнинг муҳим занжирига айлантиришга кўмаклашади.
Сўзининг якунида Ўзбекистон етакчиси МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Сергей Лебедевнинг ваколатлари навбатдаги муддатга узайтирилишини маъқуллади ҳамда Садир Жапаровга 2023 йилда ташкилотга раислик фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Янгиликлар лентаси
0