ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 4 октябрь ҳисоботи:
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳининг бўлинмалари Андреэвка, Водяное ва Невелское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 5, 59 мото-ўқчи ва 53-механизациялашган бригадаларининг ҳужум гуруҳларининг тўртта ҳужумни қайтарди. Душман йўқотишлари 165 нафаргача ҳарбий хизматчи (ҳалок бўлган ва яраланган), учта машина, иккита зирҳли жанговар машина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва радиоэлектрон кураш станциясини ташкил қилди.
Константиновка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 24-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи Ямполовка ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚКнинг 21-механизациялашган бригадаси ва 12чи "Азов" (Россияда таъқиқланган) махсус кучлар бригадасининг 2 та ҳужумини қайтарди. Кун давомила 50ка яқин ҳарбий хизматчи йўқ қилинди, иккита зирҳли жанговар машина ва иккита Д-30 гаубицаси ҳам зарар кўрди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи Приютное аҳоли пункти ҳудудида 127-ҳудудий мудофаа бригадасининг ҳужумини қайтарди. Бундан Новомихайловка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 72-механизациялашган бригадасининг шахсий таркиби ва техникасига зарба берилди. Душман йўқотишлари 185 нафаргача ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машинаси, иккита автомашинаси ва Д-20 гаубицасини ташкил қилди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Синьковка, Берестовое, Стелмаховка ва Артемовка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 25-ҳаво-десант, 32, 115-механизациялашган бригадалари ва 103-ҳудудий мудофаа бригадасининг шахсий таркиби ва техникасига зарба берди. Кун давомида 30 га яқин украиналик ҳарбийлар, бир танк ва иккита машина йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Шийковка қишлоғи ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-37 артиллерияга қарши радар станцияси йўқ қилинди. Харков вилоятининг Купянск ва Липтци аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 41-механизациялашган бригадасининг ракета ва артиллерия қуроллари омборлари, шунингдек, 113-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилари йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари Малая Токмачка ва Вербовое аҳоли пунктларининг шимоли-ғарбий қисмида УҚКнинг 46-аэромобил бригадаси ва Украина Миллий гвардиясининг 15-бригадаси ишчи кучи ва техникасига зарба берди, 45 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи ва иккита машина йўқ қилинди.
Артиллерияга қарши жанг пайтида "Мста-Б" ва Д-30 гаубицалари, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган М119 тўпи зарбага учради.
Херсон йўналишида зарбалар натижасида 20 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими йўқ қилинди. Шунингдек, Херсон шаҳридаги 126-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омборига зарба берилди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси 114 та ҳудудда жойлашган душман шахсий таркиби ва ҳарбий техникасига зарба берди. Николаев вилоятининг Кринички посёлкаси ҳудудида ҳаво нишонларини аниқлаш ва кузатиш П-18 радар станцияси йўқ қилинди.
ДХРнинг Парасковиевка, Красное ва ЛХРнинг Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 79-ҳаво десант, 5-штурм бригадаси ва 100-мудофаа бригадаси бўлинмаларининг қўмондонлик ва кузатув пунктларига зарба берилди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари Днепропетровск вилояти, Солдатское қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида Украинанинг иккита "Нептун" кемага қарши ракеталарини, АҚШда ишлаб чиқарилган JDAM бошқарилувчи ҳаво бомбасини, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ва "Град" реактив тизимларининг 7та ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, ДХРНинг Василевка, Кропивницкий, Пески, Запороже вилоятининг Вербовое, Мирное, Уляновка, Илченково, ЛХРнинг Краснореченское, Белогоровка, Харков вилоятининг Великий Виселок аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 74 та учувчисиз аппаратлари электрон кураш воситалари ёрдамида йўқ қилинди ва бостирилди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина жами 484 самолёт, 250 вертолёт, 7 491 учувчисиз учиш аппарати, 440 зенит-ракета тизими, 12 326 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1160 кўп марталик жанговар техника. ракета тизимлари, 6 642 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 13 789 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.