Россияда ҳалол колбасада чўчқа гўшти топилди

“Варёная колбаса Мусульманская” ва “Докторская с мясом цыплят-бройлеров. Халяль” маҳсулотларида чўчқа ДНКси аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россиянинг Свердлов вилоятида “варёная колбаса Мусульманская” ва “Докторская с мясом цыплят-бройлеров. Халяль” маҳсулотларида чўчқа ДНКси аниқланди. Бу ҳақда минтақа бўйича Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, лаборатория текширувлари Карамишева С.В. якка тартибдаги тадбиркор ва “Равис – Сосновская паранда фабрикаси” корхонаси маҳсулотларида чўчқа ДНКси борлигини кўрсатган.
Россельхознадзор хабарига кўра, ишлаб чиқарувчилар маҳсулот маркировкаси ва унинг ҳақиқий таркиби бир-бирига мос келмаслиги ҳақида хабардор қилинган.
Вилоят прокуратураси тегишли чора кўриши учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.