ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади. Бу хақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Унинг очилиш маросими “Темирйўлчилар саройи”да бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
© Комитет по туризму
Маросимда академия бадиий раҳбари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов мактаб ҳақида умумий маълумот берди.
Ўзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
© Комитет по туризму
"Аслида, мазкур академияни очиш ғояси икки йил олдин пайдо бўлганди. Академияда учта йўналиш бўйича дарс ўтилади. Биринчиси классик йўналиш — опера ҳисобланади", — деди Женисбек Пиязов.
Мазкур йўналишда 10 нафар ўқувчи қабул қилинади. Иккинчиси эстрада ва мақом йўналишидир. Учинчи йўналиш эса сухандонларга мўлжалланган бўлиб, гапирганда тез чарчаб қолмаслик, овоз техникаси ўргатилади.
Ўзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
© Комитет по туризму
"Пиязов академияси"да италиялик таниқли операчилар ҳам дарс бериши кўзда тутилган. Шунингдек, ҳар йили бир ёки иккита ўқувчи грант асосида Италияга ўқишга юборилади. Қолаверса, 40 кишидан иборат “Браво” оркестри ҳам академия билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда.