Ўзбекистонда "Пиязов академияси" очилди
16:40 03.10.2023 (янгиланди: 16:41 03.10.2023)
© Комитет по туризмуЎзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
© Комитет по туризму
Oбуна бўлиш
"Пиязов академияси"да 3 та йўналиш бўйича дарс ўтилади. Булар опера, сухандонлик, эстрада ва мақом йўналишларидир.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади. Бу хақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Унинг очилиш маросими “Темирйўлчилар саройи”да бўлиб ўтди.
© Комитет по туризмуЎзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
© Комитет по туризму
Маросимда академия бадиий раҳбари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов мактаб ҳақида умумий маълумот берди.
© Комитет по туризмуЎзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
© Комитет по туризму
"Аслида, мазкур академияни очиш ғояси икки йил олдин пайдо бўлганди. Академияда учта йўналиш бўйича дарс ўтилади. Биринчиси классик йўналиш — опера ҳисобланади", — деди Женисбек Пиязов.
Мазкур йўналишда 10 нафар ўқувчи қабул қилинади. Иккинчиси эстрада ва мақом йўналишидир. Учинчи йўналиш эса сухандонларга мўлжалланган бўлиб, гапирганда тез чарчаб қолмаслик, овоз техникаси ўргатилади.
© Комитет по туризмуЎзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистонда биринчи профессионал вокал мактаби — "Пиязов академияси" ўз фаолиятини бошлади.
© Комитет по туризму
"Пиязов академияси"да италиялик таниқли операчилар ҳам дарс бериши кўзда тутилган. Шунингдек, ҳар йили бир ёки иккита ўқувчи грант асосида Италияга ўқишга юборилади. Қолаверса, 40 кишидан иборат “Браво” оркестри ҳам академия билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда.