ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 3 октябрь ҳисоботи:
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Клешеевка ва Красногоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК кучлари ҳужум гуруҳлари томонидан учта ҳужумни қайтарди. Душманнинг кунлик йўқотишлари 285 нафар ҳарбий хизматчи (қурбонлар ва яраланганлар), 7та техникани ташкил қилди. Артиллаерияга қарши жанг вақтида Украинанинг "Град" реактив тизими жанговар машинаси, Францияда ишлаб чиқарилган "Caesar" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи Торское ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадаси ва Миллий гвардиясининг 5-бригадаларининг учта ҳужумини қайтарди. Душман 65 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва иккита юк машинасини йўқотди. Артиллерияга қарши жанг вақтида "Акация", Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи Запороже вилояти Приютное қишлоғи ҳудудида 128-ҳудудий мудофаа бригадасининг ҳужумини қайтарди. ДХРнинг Урожайное ва Новомихайловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 58-мото-ўқчи ва 72-механизациялашган бригадаларининг шахсий таркиби ва техникасига зарба берди. Душман йўқотишлари 120 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, бир танкни, иккита зирҳли жанговар машинасини, олтита автомашинани ва Д-20 гаубицасини ташкил қилди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятининг Синьковка, Загоруйковка, Берестове ва Новолубовка аҳоли пунктларида УҚКнниг 25-ҳаво-десант бригадаси, 14-, 92- ва 115-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берди. Кун давомида 60 нафаргача украиналик ҳарбийлар, иккита танк ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Запороже йўналишида Россия кучлари Малая Токмачка, Новоданиловка аҳоли пунктлари ва Работино қишлоғи шимолида УҚКнинг 65 ва 118-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берди. Натижада 90 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита бронетранспортёр ва учта автомобиль йўқ қилинди.
Бундан ташқари, артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган М119 тортма гаубица, "Мста-Б" ва Д-20 гаубицалари йўқ қилинди.
Херсон йўналишида масофали зарабалар натижасида УҚКнинг 45 нафаргача ҳарбий хизматчилари йўқ қилинди ва яраланди, учта автомашина, "Акация" ўзиюрар гаубицасидан ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва учувчисиз аппаратлари УҚКнинг 122 та ҳудудда жойлашган шахсий таркиби ва ҳарбий техникасига зарба берди. ДХРнинг Бурлатское аҳоли пункти ҳудудида "Бук" зенит-ракета мажмуаси позициясига зарба берилди.
Харков шаҳрида УҚК зирҳли транспорт воситаларини таъмирлаш ва тиклаш устахоналарига зарба берилди. Павлоград шаҳри ҳудудида қаттиқ ракета ёқилғиси ва портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи корхона цехлари вайрон қилинди. Шунингдек, Харков вилоятининг Купянск шаҳри ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 41-механизациялашган бригадасининг қурол-яроғ омбори йўқ қилинди.
Ҳаво мудофаа тизимлари кун давомида иккита АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Плошанка, Макеевка, Красная Гора, Шевченко, Победа, Октябрское, Вербовое, Мирное, Новое, Песчаное, Голая Пристань аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚкнинг 58 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 483 та самолёт, 250 та вертолёт, 7 417 та учувчисиз учиш аппарати, 440 та зенит-ракета тизими, 12 275 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1160 та кўп марталик жанговар техника, ракета тизимлари, 6634 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 13721 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.