Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди

Субсидиялар бир оилага фақат 1 марта берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.
Субсидия олишга 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.
Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.
Ҳужжатга кўра:
қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);
Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);
Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.

Субсидия учун ариза юбориш тартиби

Фуқароларимиз ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.
Мурожаатчи порталининг “Менинг аризаларим” бўлимига келиб тушган ижобий хабарномадан сўнг жавобда кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматдаги уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш юзасидан қурилиш (пудрат)ташкилоти билан шартнома тузади.
Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.
Ипотека кредитлари ва субсидияларни олиш тартиби ўзгарди — тафсилотлар