ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида биринчи бўлиб 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда стартга чиққан ўзбекистонлик спортчи Шаҳриёр Маҳкамов иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди ва кумуш медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Шунингдек, 1000 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги дастурда Владлен Денисов Ўзбекистон делегациясига яна бир кумуш медални тақдим қилди.
© НОК
Байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метрга кечган баҳсда стартга чиққан Екатерина Шубина ҳамда Арина Танатмишева жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.
© НОК
Шунингдек, 500 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Артур Гулиев ҳамда Камрон Ахтамов тўртинчи, Нилуфар Зокирова ҳамда Гулбаҳор Файзиева эса бешинчи бўлиб маррага келди. Худди шу масофада стартга чиққан байдаркачи ўзбекистонлик йигитлар Денис Онуфриев ҳамда Озоджон Амриддинов эса еттинчи поғонадан жой олишди.