Қатарда Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди — фото

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Бугун, 2 октябрь куни Доҳа шаҳридаги “Амири Девон” мажмуасида давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон президентини расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.
1 / 14
2 / 14
3 / 14
4 / 14
5 / 14
6 / 14
7 / 14
8 / 14
9 / 14
10 / 14
11 / 14
12 / 14
13 / 14
14 / 14
Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.