Эртадан Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуково аэропортларига рейсларни амалга оширади

Uzbekistan Airways 1 октябрдан Домодедово ва Внуковога парвозларни амалга оширади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Uzbekistan Airways 1 октябрдан Россиянинг Москва шаҳрига парвозларни амалга оширади, дея хабар берди авиакомания матбуот хизмати.
Uzbekistan Airways 1 октябрдан йўловчиларга қулайлик яратиш ва саёҳат қилиш учун аэропорт танлаш имкониятини яратиш мақсадида Домодедово ва Внуковога парвозларни амалга оширади.
Тошкентдан Домодедово халқаро аэропортига амалга оширилиладиган қатновлар:
Тошкентдан Домодедовога - HY601/602 ва HY603/604 авиақатновлари;
Внуково халқаро аэропортига - Тошкентдан Москвага ва ортга қайтувчи - HY613/614, HY611/612, HY9613/9614, HY9813/9814 авиақатновлар, шунингдек Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қарши, Термиз, Урганч ва Нукусдан Москвага ва ортга қайтувчи қатновлари.
“Uzbekistan Airways” аксарият рейсларини яна Внуково аэропортига ўтказади