Самарқандда 5 та катта хум топилди — фото

Тахминларга кўра, ушбу хумлардан озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун фойдаланилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Самарқанд вилоятида 5 та катта хум топилди, дея хабар берди Маданий мерос агентлиги.
Самарқанд археология институти ва Италиянинг Неапол университети иштирокидаги халқаро қўшма экспедиция ўтказилди.
Самарқандда 5 та катта хум топилди
Қазув тадқиқот ишлари Пастдарғом тумани Чандир қишлоғи “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қўйтепа” археология ёдгорлигида олиб борилмоқда.
Самарқандда 5 та катта хум топилди
Қазув ишлари ёдгорликнинг шимолий қисмидаги узун йўлагида йўлга қўйилган.
Самарқандда 5 та катта хум топилди
“Тадқиқотчилар томонидан йўлак бўйлаб жойлашган 5 дона катта хум идиши борлиги аниқланди. Тахминларга кўра, ушбу хумлардан озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун фойдаланилган”, — дейилади хабарда.
Самарқандда 5 та катта хум топилди
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тадқиқотчилар шу каби 4 та хумни топишганди. Шунингдек, шу йилнинг март ойида Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро ариқ қазиш жараёнида сопол хум топиб олган. Аввалроқ хорижий мамалакатларда Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 9 мингдан ортиқ осори-атиқалар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.