https://sputniknews.uz/20230930/samarqand-5-ta-katta-xum-topilma-39476020.html
Самарқандда 5 та катта хум топилди — фото
Самарқандда 5 та катта хум топилди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Тахминларга кўра, ушбу хумлардан озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун фойдаланилган.
2023-09-30T14:03+0500
2023-09-30T14:03+0500
2023-10-02T13:06+0500
маданият
жамият
ўзбекистон
самарқанд
археологик топилма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1e/39475235_0:415:675:795_1920x0_80_0_0_8223fa2bdcce58ad520bff32402bf422.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Самарқанд вилоятида 5 та катта хум топилди, дея хабар берди Маданий мерос агентлиги.Самарқанд археология институти ва Италиянинг Неапол университети иштирокидаги халқаро қўшма экспедиция ўтказилди.Қазув тадқиқот ишлари Пастдарғом тумани Чандир қишлоғи “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қўйтепа” археология ёдгорлигида олиб борилмоқда.Қазув ишлари ёдгорликнинг шимолий қисмидаги узун йўлагида йўлга қўйилган.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тадқиқотчилар шу каби 4 та хумни топишганди. Шунингдек, шу йилнинг март ойида Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро ариқ қазиш жараёнида сопол хум топиб олган. Аввалроқ хорижий мамалакатларда Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 9 мингдан ортиқ осори-атиқалар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1e/39475235_0:251:963:973_1920x0_80_0_0_b47492d2bcb82bec89bcb4eb73435504.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд хум топилма самарқанд археология институти чандир қишлоғи “дўстлик” маҳалласи “қўйтепа” археология ёдгорлиги
самарқанд хум топилма самарқанд археология институти чандир қишлоғи “дўстлик” маҳалласи “қўйтепа” археология ёдгорлиги
Самарқандда 5 та катта хум топилди — фото
14:03 30.09.2023 (янгиланди: 13:06 02.10.2023) Тахминларга кўра, ушбу хумлардан озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун фойдаланилган.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Самарқанд вилоятида 5 та катта хум топилди, дея хабар берди
Маданий мерос агентлиги. Самарқанд археология институти ва Италиянинг Неапол университети иштирокидаги халқаро қўшма экспедиция ўтказилди.
Қазув тадқиқот ишлари Пастдарғом тумани Чандир қишлоғи “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қўйтепа” археология ёдгорлигида олиб борилмоқда.
Қазув ишлари ёдгорликнинг шимолий қисмидаги узун йўлагида йўлга қўйилган.
“Тадқиқотчилар томонидан йўлак бўйлаб жойлашган 5 дона катта хум идиши борлиги аниқланди. Тахминларга кўра, ушбу хумлардан озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун фойдаланилган”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тадқиқотчилар шу каби 4 та хумни топишганди. Шунингдек, шу йилнинг март ойида Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро ариқ қазиш жараёнида сопол хум
топиб олган. Аввалроқ хорижий мамалакатларда Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 9 мингдан ортиқ осори-атиқалар аниқлангани ҳақида
хабар берилганди.