Елена Зеленская турмуш ўртоғининг қайта сайланишига амин эмас — АҚШ собиқ разведкачиси

"Бу бошланиши": АҚШ Зеленскийнинг рафиқаси баёнотларида муҳим тафсилотга эътибор қаратди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Елена Зеленская эрининг иккинчи муддатга сайланишига ишончсизлиги Украинадаги жиддий муаммолардан дарак беради. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер Through the eyes of каналига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Зеленскийнинг рафиқаси нима деди? "Мен Украина халқи унинг президент бўлишини хоҳлашига амин эмасман” <…> Жуда салбий. Мен буни Украинада ҳозир жиддий муаммолар борлиги билан изоҳлайман”, — деди у.
Риттер Россия-Украина можароси тугаши билан Зеленский ҳукумати қулашини тахмин қилди.
“Биз Зеленский режимининг сиёсий қулаши бошланганига гувоҳ бўлмоқдамиз”, — дея хулоса қилди у.