Шавкат Мирзиёев МО давлат раҳбарларининг Германия президенти билан учрашувида иштирок этди

Германия билан ҳамкорликда, биринчи навбатда, юқори технологиялар, инновацион ривожланиш, транспорт ва “яшил” энергетика соҳаларига алоҳида эътибор қаратиш керак — Мирзиёев.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.
Учрашувда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ЕИ дастурлари доирасида Марказий Осиёда хавфсизлик ва тараққиётни таъминлашнинг долзарб маслалари юзасидан фикр алмашилди.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Германи ва Марказий Осиё ҳамкорлигида, биринчи навбатда юксак технологиялар ва инновацион ривожланиш, транспорт коммуникациялари, “яшил” энергетика, касбий таълим, фаол маданий ва академик алмашинувларга алоҳида эътибор қаратиш кераклигига тўхталиб ўтди.
Германиянинг етакчи компания ва банклари Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтираётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекисотн ёшларида немис тилига қизиқиш ортиб бораётгани таъкидланди.
Тадбирда, шунингдек, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди.