https://sputniknews.uz/20230929/shavkat-mirziyoev-mo-davlat-rahbarlarining-germaniya-prezidenti-bilan-uchrashuvida-ishtirok-etdi-39455938.html
Шавкат Мирзиёев МО давлат раҳбарларининг Германия президенти билан учрашувида иштирок этди
Шавкат Мирзиёев МО давлат раҳбарларининг Германия президенти билан учрашувида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Германия билан ҳамкорликда, биринчи навбатда, юқори технологиялар, инновацион ривожланиш, транспорт ва “яшил” энергетика соҳаларига алоҳида эътибор қаратиш... 29.09.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-09-29T16:59+0500
2023-09-29T16:59+0500
2023-09-29T17:09+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
германия
марказий осиё
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39454283_0:81:1280:801_1920x0_80_0_0_976c36167f6153e2850d6ed812d32ad5.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди. Шунингдек, ЕИ дастурлари доирасида Марказий Осиёда хавфсизлик ва тараққиётни таъминлашнинг долзарб маслалари юзасидан фикр алмашилди.Германиянинг етакчи компания ва банклари Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтираётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекисотн ёшларида немис тилига қизиқиш ортиб бораётгани таъкидланди. Тадбирда, шунингдек, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39454283_31:0:1168:853_1920x0_80_0_0_1521515ad857ca230bdc159771eb12d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, германия, марказий осиё, ҳамкорлик
сиёсат, шавкат мирзиёев, германия, марказий осиё, ҳамкорлик
Шавкат Мирзиёев МО давлат раҳбарларининг Германия президенти билан учрашувида иштирок этди
16:59 29.09.2023 (янгиланди: 17:09 29.09.2023) Германия билан ҳамкорликда, биринчи навбатда, юқори технологиялар, инновацион ривожланиш, транспорт ва “яшил” энергетика соҳаларига алоҳида эътибор қаратиш керак — Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.
Учрашувда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ЕИ дастурлари доирасида Марказий Осиёда хавфсизлик ва тараққиётни таъминлашнинг долзарб маслалари юзасидан фикр алмашилди.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Германи ва Марказий Осиё ҳамкорлигида, биринчи навбатда юксак технологиялар ва инновацион ривожланиш, транспорт коммуникациялари, “яшил” энергетика, касбий таълим, фаол маданий ва академик алмашинувларга алоҳида эътибор қаратиш кераклигига тўхталиб ўтди.
Германиянинг етакчи компания ва банклари Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтираётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекисотн ёшларида немис тилига қизиқиш ортиб бораётгани таъкидланди.
Тадбирда, шунингдек, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди.