Шавкат Мирзиёев Берлинда қандай кутиб олинди — фото

“Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан ташриф билан Берлин шаҳрига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев Берлинда қандай кутиб олинди
Бугун Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.
Ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.
Шавкат Мирзиёев Берлинда қандай кутиб олинди
Эслатиб ўтамиз, президент 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади. Мамлакат етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.