https://sputniknews.uz/20230929/shavkat-mirziyoev-berlin-tashrif-39424226.html
Шавкат Мирзиёев Берлинда қандай кутиб олинди — фото
Шавкат Мирзиёев Берлинда қандай кутиб олинди — фото
Sputnik Ўзбекистон
“Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
2023-09-29T07:00+0500
2023-09-29T07:00+0500
2023-09-29T10:43+0500
сиёсат
ўзбекистон
германия
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39424365_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_b81a8f702044f7ed3fa8663696277220.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан ташриф билан Берлин шаҳрига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.“Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.Бугун Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.Ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.Эслатиб ўтамиз, президент 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади. Мамлакат етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.Кун тартибидан Ўзбекистон президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39424365_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_d21a20301f15788a4312390d831f638e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“берлин-бранденбург” халқаро аэропорти ирис шпрангер шавкат мирзиёев германия
“берлин-бранденбург” халқаро аэропорти ирис шпрангер шавкат мирзиёев германия
Шавкат Мирзиёев Берлинда қандай кутиб олинди — фото
07:00 29.09.2023 (янгиланди: 10:43 29.09.2023) “Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан ташриф билан Берлин шаҳрига келди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. “Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.
Ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, президент 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади. Мамлакат етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари
ўрин олган.