Тошкентдаги омборда кучли портлаш

Сергелидаги портлашдан зарар кўрган уйларнинг ойналари янгисига алмаштирилмоқда — видео

Сергели туманига таъмирлаш ва тиклаш учун бириктирилган объектларда ишлар давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган омбордаги портлашдан кейин шикастланган уйларнинг деразаларини алмаштириш давом этмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Сергели туманига таъмирлаш ва тиклаш учун бириктирилган объектларда ишлар давом этмоқда. Портлаш тўлқини йўлида ён томони билан турган уйда ромларнинг деярли барча ойналари алмаштирилди.
Дома до и после взрыва на складе в Ташкенте.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани Қипчоқ кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғинни бартараф этиш ишларига, ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди. Дастлабки ўрганиш ишларига кўра 15 минг кв.м омборхона майдонида ёнғин ўчирилиб, 30 минг кв.м майдони сақлаб қолинди.