ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида чорак финал йўлланмасига эга чиқди, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Индонезияга қарши баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларда эса Шерзод Эсановнинг дубли жамоани кейинги босқичга олиб чиқди. Ҳисоб 2:0.
"Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида чорак финал йўлланмасига эга чиқди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё ўйинлари доирасида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонконгга қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди.
Осиё ўйинларининг футбол дастурида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳидан (Ўзбекистон, Афғонистон, Сурия ва Гонконг) ўрин олган эди. Аммо баҳслар бошланишига 2 кун қолганида Сурия ва Афғонистон ўйинларда иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Шу боис Ўзбекистон ва Гонконг жамоалари ўзаро икки учрашувда гуруҳ ғолибини аниқлаб олишди.
XIX Осиё ўйинлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтмоқда.