Булутли, ўзгарувчан — Тошкентда 28 сентябрь учун об-ҳаво

Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 25-27° бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +27 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 25-27° бўлади.