ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Эртадан Тошкентдаги 10 га яқин кинотеатрда хорижий фильмлар намойиши бўлиб ўтади, дея хабар берди Тошкент халқаро кинофестиваль ташкилотчилари хабар берди.
Пойтахтда 29 сентябрь - 2 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида 10 га яқин кинотеатрларда хорижий фильмлар намойиши бўлиб ўтади.
“Миллий ва хорижий фильмлар намойиши, таниқли киноюлдузлар ташрифи, ажойиб кинокўргазмалар, машҳурлар билан эксклюзив учрашувлар, маҳорат дарслари, премьералар, тақдимот ва ёрқин лаҳзалар сизни кутмоқда”, — дейилади хабарда.
Кинофестиваль доирасида Фредирик Дифентал, Ҳасан Назер, Петро Марчелло, Алексей Учител, Эмануел Фосион, Александр Сокуров, Александр Котт, Осаму Ямамото, Петрос Касиматис, Якуб Скоченя, Ренат Давлетяров ва бошқа бир қатор режиссёр, сценарист, телепродюсер, маҳоратли актёрлар томонидан мастер-класслар ва ижодий учрашувлар ўтказилади.
Тошкентдаги "Parus Cinema"," Riviera Cinema", "Next Cinema"," Compass Cinema", "Aziya Cinema" каби кинотеатрларда намойиши белгиланган 50 дан ортиқ хорижий фильмлар ўзбек ва инглиз тилларидаги субтитрлар билан намойиш этилади. Улар орасида "Саргардон замин 2", "Инглиз тили дарси", "Менинг жиним", "Фиръавн, йиртқич ва малика", "Садоқатли Ҳасан", "Ғолиблар", "Скарлетт", "Опа-сингиллар” каби машҳур кинокартиналар намойиш этилади.
Кинофестиваль доирасида Туркий давлатлар ва МДҲ давлатлари кинофоруми, “Ўзбек дубляжи 85 ёшда”, “Кино 5 кунда” танлови, ўзбек киносининг 115 йиллигига бағишланган миллий тадбирлар ташкил этилади.
Россия киноси кунлари 29 ва 30 сентябрга тўғри келмоқда.
"Бепул намойишларда томошабинлар 4 та фильмни кўришади. Дастурга Борис Хлебниковнинг "Снегирь" драмаси, Александр Фоминнинг "Молодой человек " комедияси ва "Чук ва Гек" фильми ва Александр Коттнинг "Катта саргузашт" ва Дмитрий Киселевнинг "Мира" фантастик драмаси киритилган", —дей хабар берди РОСКИНО.
Кириш бепул, лекин жойлар сони чекланган.