https://sputniknews.uz/20230928/toshkent-kinoteatr-xorijiy-filmlar-namoyishi-39406605.html
Эртадан Тошкентдаги кинотеатрларда хорижий фильмлар намойиши бошланади
Эртадан Тошкентдаги кинотеатрларда хорижий фильмлар намойиши бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Россия киноси кунлари 29 ва 30 сентябрга тўғри келмоқда.
2023-09-28T14:43+0500
2023-09-28T14:43+0500
2023-09-28T14:43+0500
маданият
ўзбекистон
тошкент
фестивал
фильм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18214665_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_55e1cdb680eadc99a662f550fe6d6ba6.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Эртадан Тошкентдаги 10 га яқин кинотеатрда хорижий фильмлар намойиши бўлиб ўтади, дея хабар берди Тошкент халқаро кинофестиваль ташкилотчилари хабар берди.Пойтахтда 29 сентябрь - 2 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида 10 га яқин кинотеатрларда хорижий фильмлар намойиши бўлиб ўтади.Кинофестиваль доирасида Фредирик Дифентал, Ҳасан Назер, Петро Марчелло, Алексей Учител, Эмануел Фосион, Александр Сокуров, Александр Котт, Осаму Ямамото, Петрос Касиматис, Якуб Скоченя, Ренат Давлетяров ва бошқа бир қатор режиссёр, сценарист, телепродюсер, маҳоратли актёрлар томонидан мастер-класслар ва ижодий учрашувлар ўтказилади.Тошкентдаги "Parus Cinema"," Riviera Cinema", "Next Cinema"," Compass Cinema", "Aziya Cinema" каби кинотеатрларда намойиши белгиланган 50 дан ортиқ хорижий фильмлар ўзбек ва инглиз тилларидаги субтитрлар билан намойиш этилади. Улар орасида "Саргардон замин 2", "Инглиз тили дарси", "Менинг жиним", "Фиръавн, йиртқич ва малика", "Садоқатли Ҳасан", "Ғолиблар", "Скарлетт", "Опа-сингиллар” каби машҳур кинокартиналар намойиш этилади.Кинофестиваль доирасида Туркий давлатлар ва МДҲ давлатлари кинофоруми, “Ўзбек дубляжи 85 ёшда”, “Кино 5 кунда” танлови, ўзбек киносининг 115 йиллигига бағишланган миллий тадбирлар ташкил этилади.Россия киноси кунлари 29 ва 30 сентябрга тўғри келмоқда. Кириш бепул, лекин жойлар сони чекланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18214665_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0928d817b206bdb26faed2d0b5404338.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент кинотеатр хорижий фильмлар “ипак йўли дурдонаси” хv тошкент халқаро кинофестивали parus cinema riviera cinema next cinema compass cinema aziya cinema роскино
ўзбекистон тошкент кинотеатр хорижий фильмлар “ипак йўли дурдонаси” хv тошкент халқаро кинофестивали parus cinema riviera cinema next cinema compass cinema aziya cinema роскино
Эртадан Тошкентдаги кинотеатрларда хорижий фильмлар намойиши бошланади
Россия киноси кунлари 29 ва 30 сентябрга тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Эртадан Тошкентдаги 10 га яқин кинотеатрда хорижий фильмлар намойиши бўлиб ўтади, дея хабар берди Тошкент халқаро кинофестиваль ташкилотчилари
хабар берди. Пойтахтда 29 сентябрь - 2 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида 10 га яқин кинотеатрларда хорижий фильмлар намойиши бўлиб ўтади.
“Миллий ва хорижий фильмлар намойиши, таниқли киноюлдузлар ташрифи, ажойиб кинокўргазмалар, машҳурлар билан эксклюзив учрашувлар, маҳорат дарслари, премьералар, тақдимот ва ёрқин лаҳзалар сизни кутмоқда”, — дейилади хабарда.
Кинофестиваль доирасида Фредирик Дифентал, Ҳасан Назер, Петро Марчелло, Алексей Учител, Эмануел Фосион, Александр Сокуров, Александр Котт, Осаму Ямамото, Петрос Касиматис, Якуб Скоченя, Ренат Давлетяров ва бошқа бир қатор режиссёр, сценарист, телепродюсер, маҳоратли актёрлар томонидан мастер-класслар ва ижодий учрашувлар ўтказилади.
Тошкентдаги "Parus Cinema"," Riviera Cinema", "Next Cinema"," Compass Cinema", "Aziya Cinema" каби кинотеатрларда намойиши белгиланган 50 дан ортиқ хорижий фильмлар ўзбек ва инглиз тилларидаги субтитрлар билан намойиш этилади. Улар орасида "Саргардон замин 2", "Инглиз тили дарси", "Менинг жиним", "Фиръавн, йиртқич ва малика", "Садоқатли Ҳасан", "Ғолиблар", "Скарлетт", "Опа-сингиллар” каби машҳур кинокартиналар намойиш этилади.
Кинофестиваль доирасида Туркий давлатлар ва МДҲ давлатлари кинофоруми, “Ўзбек дубляжи 85 ёшда”, “Кино 5 кунда” танлови, ўзбек киносининг 115 йиллигига бағишланган миллий тадбирлар ташкил этилади.
Россия киноси кунлари 29 ва 30 сентябрга тўғри келмоқда.
"Бепул намойишларда томошабинлар 4 та фильмни кўришади. Дастурга Борис Хлебниковнинг "Снегирь" драмаси, Александр Фоминнинг "Молодой человек " комедияси ва "Чук ва Гек" фильми ва Александр Коттнинг "Катта саргузашт" ва Дмитрий Киселевнинг "Мира" фантастик драмаси киритилган", —дей хабар берди РОСКИНО.
Кириш бепул, лекин жойлар сони чекланган.