Тошкентда автобус бетон устунга бориб урилди

1998 йилда туғилган ҳайдовчи автобусда руль бошқарувини йўқотган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Миробод туманида SAZ LE60 русумли автобус бетон устунга урилиб, йўл-ҳаракати ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ 28 сентябрь куни соат 13:20 да туманнинг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида рўй берган. 1998 йилда туғилган автобус ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва бунинг натижасида автобус бетон устунга бориб урилган.
Автобус ойнаси синган, машинанинг олд қисмига шикаст етган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.