ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Сергели туманидаги ёнғиндан зарар кўрганларга моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 617–Ф-сонли фармойишда назарда тутилган.
Фармойишга кўра, бу бўйича Ҳукумат комиссияси (16 кишидан иборат) ташкил этилди.
Шунингдек, омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилади.
Фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.