ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Очиқ манба маълумотларига кўра, мажмуа 2017 йилнинг март ойида янги ташкил этилган INTERLOGISTICS ҚК МЧЖ компанияси негизида иш бошлаган.
Логистика мажмуасига Халқаро Логистика Маркази - "United Cargo Center" (UCC) корпоратив номи берилди. Унга Ф.Саитдинов раҳбарлик қилади.
"Inter Logistics" компанияси
© СП ООО “INTERLOGISTICS”
Мажмуа товарларни қабул қилиш, сақлаш, божхона расмийлаштируви ва жўнатиш билан боғлиқ тўлиқ логистика хизматларини тақдим этади.
"Inter Logistics" компанияси
© СП ООО “INTERLOGISTICS”
Логистика маркази ҳудудида 5400 квадрат метр майдонга эга ёпиқ божхона омбори ва божхона режими остидаги очиқ майдонлар мавжуд бўлиб, улардан бири шийпон омборида, иккинчиси контейнер майдони ҳудудида жойлашган. Бу контейнерларни, шунингдек, йирик ва оғир юкларни бевосита божхона назорати зонасига қабул қилиш имконини беради.
Телефон орқали суҳбатда компания вакили ҳозирча комплекс ҳудудида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқлиги ҳақида маълум қилди.
“Омборларда ёнувчи моддалар сақланмаган. Воқеа сабаблари ҳам номаълум”, — дея қўшимча қилди вакил.
“Inter Logistics” компанияси омбори Ўзбекистон, Тошкент шаҳри Сергели тумани, Қурувчи массиви, Хонаобод кўчаси, 3-уйда жойлашган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг айтишича, воқеа жойида ўт ўчириш бригадалари ишламоқда, йирик ёнғин сабаблари ҳақида ҳозирча аниқ жавоб йўқ. Махсус лабораториялар биринчи маълумотларни ўрганмоқда. Ёнғинни ўчириш учун Мудофаа вазирлиги вертолёти олиб келинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.