https://sputniknews.uz/20230928/inter-logistics-kompaniyasi-portlash-sergeli-39395480.html
"Inter Logistics" компанияси ҳақида нималар маълум?
"Inter Logistics" компанияси ҳақида нималар маълум?
Sputnik Ўзбекистон
Логистика мажмуасига Халқаро Логистика Маркази - "United Cargo Center" (UCC) корпоратив номи берилди. Унга Ф.Саитдинов раҳбарлик қилади. Мажмуа товарларни қабул қилиш, сақлаш, божхона расмийлаштируви ва жўнатиш билан боғлиқ тўлиқ логистика хизматларини тақдим этади.
2023-09-28T11:44+0500
2023-09-28T11:44+0500
2023-09-28T12:33+0500
тошкентдаги омборда кучли портлаш
жамият
ўзбекистон
тошкент
сергели тумани
портлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39397537_0:28:800:478_1920x0_80_0_0_bdfe877b79c3e2cbd6642ac5174f0fc4.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Очиқ манба маълумотларига кўра, мажмуа 2017 йилнинг март ойида янги ташкил этилган INTERLOGISTICS ҚК МЧЖ компанияси негизида иш бошлаган.Энг сўнгги тезкор хабарлар бизнинг Telegram-каналимизда (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.Логистика мажмуасига Халқаро Логистика Маркази - "United Cargo Center" (UCC) корпоратив номи берилди. Унга Ф.Саитдинов раҳбарлик қилади. Мажмуа товарларни қабул қилиш, сақлаш, божхона расмийлаштируви ва жўнатиш билан боғлиқ тўлиқ логистика хизматларини тақдим этади.Логистика маркази ҳудудида 5400 квадрат метр майдонга эга ёпиқ божхона омбори ва божхона режими остидаги очиқ майдонлар мавжуд бўлиб, улардан бири шийпон омборида, иккинчиси контейнер майдони ҳудудида жойлашган. Бу контейнерларни, шунингдек, йирик ва оғир юкларни бевосита божхона назорати зонасига қабул қилиш имконини беради.Телефон орқали суҳбатда компания вакили ҳозирча комплекс ҳудудида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқлиги ҳақида маълум қилди.“Inter Logistics” компанияси омбори Ўзбекистон, Тошкент шаҳри Сергели тумани, Қурувчи массиви, Хонаобод кўчаси, 3-уйда жойлашган.Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг айтишича, воқеа жойида ўт ўчириш бригадалари ишламоқда, йирик ёнғин сабаблари ҳақида ҳозирча аниқ жавоб йўқ. Махсус лабораториялар биринчи маълумотларни ўрганмоқда. Ёнғинни ўчириш учун Мудофаа вазирлиги вертолёти олиб келинди.Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди.
https://sputniknews.uz/20230928/tergov-jarayoni-omborxona-sergeli-tuman-hokim-39393767.html
ўзбекистон
сергели тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39397537_7:23:645:502_1920x0_80_0_0_a08a75e3140aef7a3a09766897f178e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
inter logistics компанияси омбор ёнувчи моддалар портлаш тошкент сергели interlogistics қк мчж ф.саитдинов
inter logistics компанияси омбор ёнувчи моддалар портлаш тошкент сергели interlogistics қк мчж ф.саитдинов
"Inter Logistics" компанияси ҳақида нималар маълум?
11:44 28.09.2023 (янгиланди: 12:33 28.09.2023) “Inter Logistics” компанияси омборларида ёнувчи моддалар сақланмаган. Воқеа сабаблари ҳам номаълум.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Очиқ манба маълумотларига кўра, мажмуа 2017 йилнинг март ойида янги ташкил этилган INTERLOGISTICS ҚК МЧЖ компанияси негизида
иш бошлаган. Энг сўнгги тезкор хабарлар бизнинг Telegram-каналимизда (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг. Логистика мажмуасига Халқаро Логистика Маркази - "United Cargo Center" (UCC) корпоратив номи берилди. Унга Ф.Саитдинов раҳбарлик қилади.
Мажмуа товарларни қабул қилиш, сақлаш, божхона расмийлаштируви ва жўнатиш билан боғлиқ тўлиқ логистика хизматларини тақдим этади.
Логистика маркази ҳудудида 5400 квадрат метр майдонга эга ёпиқ божхона омбори ва божхона режими остидаги очиқ майдонлар мавжуд бўлиб, улардан бири шийпон омборида, иккинчиси контейнер майдони ҳудудида жойлашган. Бу контейнерларни, шунингдек, йирик ва оғир юкларни бевосита божхона назорати зонасига қабул қилиш имконини беради.
Телефон орқали суҳбатда компания вакили ҳозирча комплекс ҳудудида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқлиги ҳақида маълум қилди.
“Омборларда ёнувчи моддалар сақланмаган. Воқеа сабаблари ҳам номаълум”, — дея қўшимча қилди вакил.
“Inter Logistics” компанияси омбори Ўзбекистон, Тошкент шаҳри Сергели тумани, Қурувчи массиви, Хонаобод кўчаси, 3-уйда жойлашган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг айтишича, воқеа жойида ўт ўчириш бригадалари ишламоқда, йирик ёнғин сабаблари ҳақида ҳозирча аниқ жавоб йўқ. Махсус лабораториялар биринчи маълумотларни ўрганмоқда. Ёнғинни ўчириш учун Мудофаа вазирлиги вертолёти олиб келинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш
содир бўлди.