Доллар тамом: АҚШ ўз қарзини йўққа чиқаришга тайёрланмоқда

Европа Марказий банки раҳбари доллар инқирози муқарраб деди, бу нимани англатади? Эҳтимол АҚШ долларни қадрсизлантириш орқали ўзининг улкан қарзларини йўққа чиқармоқчими?
Sputnik
Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати Пол Кругман ва таниқли журналист Питер Кой "Нью-Йорк Таймс" саҳифаларида қачон ҳамма нарса “мис тоғора билан” ёпилишини муҳокама қилишмоқда. Бунинг кўплаб синонимлари бор: "рецессия", "иқтисодий пасайиш", "салбий ўсиш". Аммо, аслида, Буюк Депрессиядан анча кучли бўлган иқтисодий инқироз ҳақида гап кетмоқда.
Койнинг ишончи комилки, инқироз бу йил охири ёки кейинги йил бошида Америка иқтисодиёти етиб келади. Энг яхши инвесторлар ва оддий америкаликлар шундай фикрда. Шу билан бирга, Кругман энг ёмони содир бўмаслиги ва ва АҚШ "юмшоқ қўниши"га умид қилмоқда. Унинг фикрича қулаш содир бўлади, лекин назорат остида.
Бироқ, ҳар иккала суҳбатдошнинг таъкидлашича, АҚШ тарихида ФРС ставкасининг бир неча чорак давомида кетма-кет оширилиши доимо инқирозларга олиб келган ва жорий ўсиш давомийлик бўйича барча рекордларни янгилаган ва инфляцияни орзу қилинган икки фоизгача камайтирмаган.
Лекин ҳар иккала мутахассисни ҳам ФРСнинг ҳайратланарли даражада ижобий прогнозлари таажубга солмоқда. Бу, албатта, жуда ёмон белги. ОАВда ҳамма нарса яхши бўлади деган баёнотлар пайдо бўлиши билан бир вақтда, ақлли инвесторлар ҳамма нарса аксинча бўлишини тушуниб, капиталларини нақд бойликларга ўтказа бошлайдилар. Сой ҳам, Кругман ҳам ўқувчилар эътиборини ФедРезерв ҳар бир инқироз арафасида инқироз белгилари йўқлигини расман эълон қилишига қаратади. Яъни регулятор ёлғон гапиради.
Хўш, буларнинг барчаси бизга нима керак? Америкаликлар ўз уйидаги иқтисодий муаммоларга чалғиб, хорижда сувларни лойқатишни тўхтатсалар, бу яхши барча бўлиши ҳам мумкин. Муаммо шундаки, ҳар сафар Қўшма Штатлар бутун инсоният ҳамёни ёрдамида инқироздан чиқиб кетган.
Ҳар етти-ўн йилда бир хил воқеа такрорланади. Қўшма Штатлардаги инқироз бутун дунёда ресурслар ва активлар нархини пасайтирган. Қўрқиб кетган инвесторлар нақд пулга - яъни доллар сотиб олишга киришади ва бу Америка валютасини мустаҳкамлаган. Яъни Америка қимматли қоғозлари қайта тикланган, америкалик нафақахўрлар круизга чиқишган ва ҳо казо. Бошқа халқлар эса қийнали ўз валюталарининг қулашини, инфляциянинг янги босқичини, корхоналарнинг вайрон бўлишини бошидан кечирган.
Қўшма Штатлар учун ҳар бир инқироз дунё давлатларини солиққа тортиш имконияти бўлган. Америка иқтисодиёти глобал локомотив бўлган вақтда, бошқа давлат ҳукуматлари ва марказий банклари бунга чидашди. Ҳа, бу солиқ эди, лекин ривожланиш солиғи эди. Энди Қўшма Штатларни қутқаришнинг иқтисодий маъноси қолмади.
Бу фирибгарликнинг охири аниқ: "товламачини ҳамма таниб қолган ва бундан буён шунчаки уришни бошлайди." Хитой Қўшма Штатларни аввалгидек турғунликдан қутқармайди, деб тан олди Wall Street Journal. "Йўқ, дунёнинг марказий банклари бу сафар бизни қутқармайди", деб тасдиқлайди машҳур трейдер.
Маълум бўлишича, бу сафарги рецессия Америка долларини кучайтирмайди, аксинча заифлаштиради. Хўш, биз нима қилишимиз керак?
Шу жойида Европанинг Politico нашрида чоп этилган қизиқарли мақолани келтирмоқчимиз. "Кристин Лагард нимага тайёрланмоқда? – деган мавзуда.
Журналистлар дунё Марказий банклари раисларининг энг махфий йиғилишидан маълумот олишга муваффақ бўлишди. У ҳар август ойида АҚШнинг Ваёминг штатидаги Жексон Хоул шаҳарчасида бўлиб ўтади. Европа Марказий банки раиси Кристин Лагард ушбу йиғилишда катта шов-шуга сабаб бўлган нутқ сўзлади.
"Глобал иқтисодий муносабатларда туб ўзгаришларни ўз ичига олган сценарийлар эҳтимоли жуда юқори. Дунё аввалги қоидалар энди қўлланилмайдиган янги даврга кириши мумкин", - деди у.
Politico бу нутқини Лагарднинг апрель ойидаги баёноти билан боғлади. Кейин ЕМБ раиси шаффоф тарзда Бреттон-Вудс тизимининг завол топиши ва долларнинг муқаррар инқирозига ишора қилди. Юань ва рупиянинг аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлаб, у "халқаро захира валютаси мақомини энди қабул қилиб бўлмаслигини" таъкидлади.
Бу ҳақиқатан ҳам Европа Марказий банки раиси учун жуда кучли нутқ бўлди. Ваҳоланки, унинг вазифаси инвесторларда хотиржамлик уйғотиш ва бозорлардаги ваҳима пайдо бўлишининг олдини олиш эди.
"Менимча, у савдо ва инвестициялар соҳасида катта ўзгаришларга тайёрланмоқда", - дейди инвестор Жей Нюман. "Соф француз услубида, у евро ҳеч қачон бўлмаган глобал етакчиликни қўлга киритиши эҳтимолигиа ишора қилмоқда", деб хавотир билдирди савдогар Пол Подолский. Ҳозирча бу етакчилик долларга тегишли. Аммо Лагарднинг фикрича, бу узоқ давом этмайди.
Шу билан бирга, Кристин Лагард Америка молиявий элитасига қарши яширинча курашаётган европалик партизан эмас. Унинг ватандоши Доминик Страусс-Кан жуда исёнчи эди. 2011 йилда у Вашингтон консенсуси жаҳон иқтисодиёти учун ёмон эканлигини айтди. Шундан сўнг орадан бир ой ҳам ўтмасдан уни Нью-Йоркда қора танли хизматкор билан алоқада бўлганликда айбланиб ҳибсга олишди ва бутун дунёга шарманда қилиб ХВЖ раҳбари лавозимидан ҳайдашди.
Унинг ўрнига келган француз аёли Кристин Лагард умринингг ярмини АҚШда ўтказган эди. Кейин Америка молиявий элиталари уни эҳтиёткорлик билан Европа Марказий банки директори лавозимига кўтаришди.
Бугунги кунда ҳеч ким Кристин Лагардни ҳибсга олишга уринмаяпти, гарчи унинг баёнотлари Страусс-Кан айтган ҳамма нарсадан кўра шов-шувлироқ бўлса-да. Дарҳақиқиат, у дунёнинг захира валютаси сифатида доллар гегемонлигининг тугашини башорат қилмоқда. Аммо агар у буни америкалик қўллаб-қувватловчиларнинг буйруғи билан қилаётган бўлса, бу нимани англатади? Эҳтимол бу уларнинг таназзулдан чиқиш сцсенарийсидир?
Долларни тушириш орқали улар бир вақтнинг ўзида Қўшма Штатларнинг улкан қарзларини қадрсизлантирадилар. Эҳтимол АҚШ машҳур фильм қаҳрамони айтганидек “Мен кимдан қарздор бўлсам, ҳаммасидан кечдим”, қабилида ўз қарзларидан воз кечмоқчидир?