Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу: Россия ҚК сентябрда 17 мингдан ортиқ Украина аскарларини йўқ қилди

Украина Қуролли кучлари сентябрь ойида Германия, Франция, Полша ва АҚШда ишлаб чиқилган жами 51 та ўзиюрар артиллерия мосламаларидан маҳрум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Россия Қуролли кучлари сентябрь ойида 17 мингдан ортиқ украиналик ҳарбийларни йўқ қилди, деди Сергей Шойгу Мудофаа вазирлиги ҳайъат мажлисида.
“Сентябрь ойи ой давомида 17 мингдан ортиқ одам, 2700 дан ортиқ қурол-яроғ ва ҳарбий техника йўқ қилинди”, — деди мудофаа вазири.

Украина Қуролли кучларининг сентябрь ойидаги йўқотишлари:

7 та АҚШда ишлаб чиқилган "Bradley" пиёдалар жанговар машинаси;
77 та АҚШда ишлаб чиқилган М777 артиллерия тизими;
Германия, Франция, Польша ва АҚШда ишлаб чиқилган жами 51 та ўзиюрар артиллерия мосламалари ;
Германияда ишлаб чиқилган 2 та "Leopard" танки
Англияда ишлаб чиқилган битта "Challenger" танки.
Мудофаа вазирлигининг сентябрь бошида берган хабарига кўра, Украина армияси қарши ҳужумини бошланганидан бери (июнь ойи) жами 66 мингдан ортиқ одам ва 7600 қуролни йўқотган.