“Мавлоно асарлари нафақат юксак бадиийлиги, балки уларга сингдирилган кучли ҳаёт фалсафаси билан оммани ўзига ром этиб келган. Унинг “Фиҳи мо фиҳий” ("Ичингдаги ичингдадир"), “Мавоизи мажолиси сабъа” ("Етти мажлис мавъизалари") ва “Мактублар”и мана яратилганига етти асрдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, уларга бўлган қизиқиш ортса ортдики, лекин асло сусаймади”, — деди у.
“Бу масалада жуда кўп халқаро йиғилишлар ўтказдик. Ҳатто менда аввал бошда "Ҳа, бизнинг хазина 2000 йилдаёқ Жаҳон хотираси халқаро рўйхатига тўлалигича киритилган бўлса, институтимиз яна алоҳида бир неча нусхани тақдим этиши шартмас-ку", деган савол ҳам бор эди. Лекин бу ерда бошқа масала бор. Биринчидан, қўлёзмаси бору, аммо маълум сабаб билан ЮНЕСКО рўйхатига кирмаган фондлар ҳам бор. Бунақа фондлар, албатта, ЮНЕСКО рўйхатига киришдан жуда манфаатдор”, — дея қўшимча қилди Ғуломов.
“Мавлоно Румий асарларини сақлаш ёки илмий реставрация масалалаларида албатта ЮНЕСКО биринчи ёрдамини кўрсатади ва бу шуниси билан аҳамиятли”, - деди Ғуломов.