ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Германия Украинага етказиб берган қурол-яроғларнинг бир қисми эскирган ёки ишламаган. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок CNN телеканалига берган интевьюсида маълум қилди.
“Агар сен фақат ваъда берсанг ва бажармасанг, ҳатто бирор бир нарса етказиб берсанг, ва у ишламаса, бу ёрдам бермайди. Айрим тизимларимиз аллақачон эскирган, айримлари ишламаслигини биз аввал бошдан билардик ва бу ҳақда айтганмиз”, - деди Бербок.
Германия ТИВ Берлин Киевга узоқ масофага учадиган “Taurus” ракеталарини етказиб бериши ёки бермаслигини айта олмаслигини таъкидлади. Бунинг учун ҳамма тафсилотларга ойдинлик киритиб олмоқда зарур: улар қандай ишлайди, уларни ким бошқаради.
“Украинанинг вақти камлигини тушунаман, бироқ биз бирор бир нарса берсак, у ишлаши керак”, - деди у.