ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +28 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 26-28° бўлади.