ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик таэквондочи Мадинабону Маннопова XIX Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Шу тариқа, Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлди.
© НОК
-49 кг вазн тоифасида иштирок этган Маннопова ярим финалда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга кичик ҳисобларда имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, Мадинабону Маннопова ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди.
Шунингдек, ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси учун умумий ҳисобда тўртинчи олтин медални тақдим қилди. -73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
© НОК