https://sputniknews.uz/20230925/ozbekiston-hisobiga-yana-bir-oltin-va-bronza-medali-yozildi-39289616.html
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин ва бронза медали ёзилди
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин ва бронза медали ёзилди
Sputnik Ўзбекистон
Таэквондочи Мадинабону Маннопова бронза медалини, дзюдочи Муроджон Йўлдошев эса олтин медалини қўлга киритди.
2023-09-25T14:23+0500
2023-09-25T14:23+0500
2023-09-25T14:43+0500
спорт
ўзбекистон
хитой
осиё ўйинлари
таэквондо
дзюдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/18/39264073_0:200:3072:1928_1920x0_80_0_0_17f8322be0357474c2a38e2cbd59f9c8.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик таэквондочи Мадинабону Маннопова XIX Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Шу тариқа, Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлди.Шунингдек, ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси учун умумий ҳисобда тўртинчи олтин медални тақдим қилди. -73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/18/39264073_517:455:2512:1951_1920x0_80_0_0_83ddc87cde5d2d0f9fbaa66a30b389e9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ханчжоу-2022
Ханчжоу-2022: Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин ва бронза медали ёзилди
14:23 25.09.2023 (янгиланди: 14:43 25.09.2023) Таэквондочи Мадинабону Маннопова бронза медалини, дзюдочи Муроджон Йўлдошев эса олтин медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик таэквондочи Мадинабону Маннопова XIX Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар берди. Шу тариқа, Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлди.
-49 кг вазн тоифасида иштирок этган Маннопова ярим финалда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга кичик ҳисобларда имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, Мадинабону Маннопова ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди.
Шунингдек, ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси учун умумий ҳисобда тўртинчи олтин медални тақдим қилди. -73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.