ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи 25 сентябрь:
Бугун Россия армияси хорижлик ёлланма аскарларни вақтинча жойлаштириш ва диверсион гуруҳлар тайёрлаш пунктларига узоқ масофали аниқликдаги қуроллар билан ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида гуруҳли зарба берди. Нишонга олинган барча объектларга зарба берилди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари Спорное, Берестовое ва Майорск аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 7 та ҳужумни қайтарди. Душман 445 нафаргача ҳарбий хизматчисини йўқотди (қурбонлар ва ярадорлар). Шунингдек, бир танк, учта БМП ва 11 та бошқа ҳарбий техникаси яксон қилинди.
Артиллерияга қарши жанг пайтида "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва иккита Д- 30 та гаубицалари йўқ қилинди. ДХРнинг Звановка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 10-тоғ-ҳужум бригадаси ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳининг Вербовое қишлоғи ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 71-егерлар бригадасининг иккита ҳужумини қайтарди. Малая Токмачка, Новоданиловка ва Работино шимолидаги аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 21 ва 65-механизациялашган бригадалари жамланган ҳудудларга зарба берилди.
Ўтган кун давомида 100 га яқин украиналик ҳарбий хизматчилар, бир танк, учта зирҳли жанговар машина ва учта машина йўқ қилинди. Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Д-20 ва тўртта Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари ЛХРнинг Червоная Диброва қишлоғидан жанубда Украина Қуролли кучларининг 67-механизациялашган бригадасининг ҳужум гуруҳининг иккита ҳужумини қайтарди.
Бундан ташқари, Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида "Азов" (*Россияда тақиқланган) махсус кучларининг 12чи бригадасининг шахсий таркиби ва техникаси жамланган позицияга зарба берилди. Кун давомида УҚК 55 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита пиёда жанговар машинаси, иккита пикап, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Урожайное ва Старомаёрское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 56-мотоўқчи бригадаси ва 110-ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва техникасини мағлуб этди.
Шунингдек, Запорожье вилоятининг Марфопол аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг иккита диверсион-разведка гуруҳлари йўқ қилинди. Душманнинг йўқотишлари 125 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита машина, битта Д-20 ва иккита Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Синковка, Песчаное ва Чернешчина аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 14, 43 ва 66-механизациялашган бригадаларининг шахсий таркиби ва техникаси ҳамланган позицияларга зарба берди. Натижада 25 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи ва иккита техника йўқ қилинди, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия бўлинмаси ҳам зарбага учради.
Херсон йўналишида масофадан туриб берилган зарба натижасида душманнинг 90 тагача ҳарбий хизматчилари, иккита танки, иккита автомашинаси ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди. Николаевка аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 126-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Россия авиацияси Красногоровка ва Херсон шаҳри ҳудудларида 105 ва 122-ҳудудий мудофаа бригадаларининг қўмондонлик ва кузатув пунктларини, шунингдек, 116 та позициларда жойлашган душман шахсий таркиби ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Россия Аэрокосмик кучлари Днепропетровск вилоятидаги Долгинцево аэродромида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 қирувчи самолётини йўқ қилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимининг 7та ракетасини ракетани тутиб олди.
Бундан ташқари, Белогоровка, Лисичанск, Александровка, Берестове, Шевченко, Новое, Илченково ва Токмак аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 33 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 478 та самолёт, 250 та вертолёт, 7 115 та учувчисиз аппарати, 438 зенит-ракета тизими, 12 135 танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1155 кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 6533 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 13 449 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.