Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда 22-24 сентябрь кунлари кам булутли ва қуруқ ҳаво бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Бугун Волгабўйи ҳудудидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ ҳаво бўлади, кундузги ҳарорат +23...+28 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари бундай об-ҳаво шароити сақланиб туради. Салқин ҳаво массаси аста-секин шарққа томон силжийди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +11...+16 даражани ташкил этади, кундуз кунлари +25..+30 даражагача исийди.
Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутимайди, кундузги ҳарорат +23...+25 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечалари +12...+14 даража, кундуз кунлари +25...+27 даража бўлади.