Вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган шахс 18 йилга қамалди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 7 яшар қизга тегажоғлик қилган шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган шахс 18 йилга қамалди, дея хабар берди Тошкент шаҳар судлари.
Шу йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 7 яшар қизга тегажоғлик қилган шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Қайд этилишича, 20 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Х. А.га (1968 йилда Тошкент вилоятида туғилган, нафақада, муқаддам Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми билан судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг раиси Ш. Бакаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Х. А. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

“Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларида ўтаттирилиши белгиланди”, — дейилади хабарда.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо қандай кучайтирилмоқда?
Маълумот учун, 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг қарийб 61 мингдан кўпи ёки қарийб 85 фоизи оилада содир этилган.
Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунни имзолади